Кийиклар сони ортиб бормоқда - Қозоғистон экология вазири

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда кийиклар популяциясини кузатиш ва сонини аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Қозоғистон Республикаси экология, геология ва табиий ресурслар вазири Серикқали Брекешев бу борадаги ишлар ҳақида маълумот берди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Кийиклар сони ортиб бораётгани бор гап. Масалан, Урал популяцияси 500 мингдан ортиқ кийикка кўпайган. Айни пайтда кийиклар сонини кузатиш ва аниқлаш ишлари олиб борилмоқда. Яқин кунларда ишни якунлаймиз ва 10 майга қадар кийикларнинг аниқ сонини билиб оламиз», - деди Серикқали Брекешев.

«Қўпол тахминларга кўра, фақат Урал популяцияси 1 миллион кийиккача кўпайиши мумкин. Бу маълумотларни 10 майдан кейин эълон қиламиз», — деди Экология вазирлиги раҳбари.

Аввалроқ бир қатор ҳудудларда кийикларни ҳимоя қилиш тадбирлари ўтказилаётгани ҳақида хабар берилган эди. Кийиклар популяциясини сақлаб қолиш ва браконерлик фактларига барҳам бериш мақсадида 15 апрелдан бошлаб Ақмола ва Манғистау вилоятларида кенг кўламли республика акцияси ўтказилмоқда.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай


Сўнгги хабарлар