Ўқитувчиларнинг иш ҳақини ошириш бўйича қандай чоралар кўрилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги мамлакатда ўқитувчиларнинг иш ҳақини ошириш бўйича қандай чоралар кўрилаётганига изоҳ берди, дея хабар беради Kazinform.

«Ўқитувчи мақоми тўғрисида» ги қонунга мувофиқ:

2020 йил январь ойидан бошлаб ўқитувчиларнинг расмий маошлари 25 фоизга оширилди. Ҳар йили ўқитувчиларнинг иш ҳақи 25 фоизга ошади ва тўрт йил ичида ўқитувчиларнинг иш ҳақи, умуман олганда, икки баравар кўпаяди.

Бундан ташқари, малака тоифаси учун қўшимча тўловлар жорий этилди:

- ўқитувчилар расмий иш ҳақининг 30%идан 50%игача;

- мактаб директорлари ва уларнинг ўринбосарлари расмий иш ҳақининг 30%идан 100%игача.

2020 йил сентябрь ойидан бошлаб дафтарларни текшириш учун ва синф раҳбарияти учун қўшимча тўловлар миқдори 2 бараварга оширилади.

Илмий ва педагогик йўналиш бўйича магистр даражасига эга бўлган бошланғич, асосий ўрта, умумий ўрта таълим ўқитувчиларига қўшимча равишда ойлик ҳисоб кўрсатгичининг 10 баравари (27 780 тенге) миқдорида қўшимча тўлов тўланади.

Шунингдек, устозлик билан шуғулланадиган бошланғич, асосий ўрта, умумий ўрта таълим ўқитувчиларига қўшимча равишда 17 697 танга тўланади.

Сўнгги хабарлар