Қитъа хоккей лигаси: «Барс» Минскнинг «Динамо» жамоасини мағлуб этди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - «Барс» қитъа хоккей лигаси доирасидаги навбатдаги ўйинини Нур-Султанда Беларусьнинг «Динамо» (Минск) жамоасига қарши ўтказди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Икки жамоа ўртасидаги сўнгги учта ўйинда қозоғистонлик хоккейчилар рақибларига мағлуб бўлишди. Шу боис «Барс» реванш олишга ҳаракат қилди. Қолаверса, бу йил пойтахт клуби плей-офф босқичига чиқиш учун ҳаракат қилиши малум эди.

Ойдин эгалари ўйинни фаол бошлашди. Натижада 5-дақиқада Линден Вей «Барс»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Кейин Қозоғистон клуби ўз дарвозасидан иккита гол ўтказиб юборди. «Динамо»дан Сергей Сапего 9-дақиқада, Тайлер Граовац эса 15-дақиқада гол уришди.

Иккинчи бўлимда «Барс» устунликни оширди. Aна шундай лаҳзаларнинг бирида ҳакам Кертис Волк томонидан киритилган шайбани ҳисобга олмади. Қоидага биноан гол урилмади, дея қарор қилинди. 36-дақиқада Никита Михайлис рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди.

Aсосий вақтда жамоалар 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашди ва ўйин қўшимча вақтда давом этди. Қўшимча вақтда ғолиб аниқланмади. Буллитда «Барс» ғалаба қозонди.

Энди «Барс» 25 ноябр куни Нур-Султанда Россиянинг «Торпедо» (Нижний Новгород) жамоаси билан баҳс олиб боради.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар