Валюталар курси:
    usd/kzt 434.48 eur/kzt 492.61

    rub/kzt 5.68 cny/kzt 68.44
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -12 °С
Алматы: 1 °С

Қитъа хоккей лигаси: «Барс» кетма-кет уч марта ғалаба қозонди

26 Ноябрь 09:29

NUR-SULTAN. Kazinform - «Барс» қитъа хоккей лигаси доирасидаги навбатдаги ўйинини Нур-Султанда Россиянинг «Торпедо» (Нижний Новгород) жамоасига қарши ўтказди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Барс» бу йилги мусобақанинг сўнгги олти учрашувининг иккитасида ғалаба қозонган, қолганларида мағлубиятга учраган. Шу боис Нур-Султан клуби учун ҳар бир ўйиннинг аҳамияти ортиб бормоқда.

Ўйиннинг 4-дақиқасида «Барс»дан Коди Куник ҳисобни очган бўлса, 13-дақиқада Якоб Лилья ҳисобни йириклаштирди.

Иккинчи бўлимнинг 15-дақиқасида қозоғистонлик Линден Вей рақиб дарвозасини ишғол этди. Кейин «Торпедо»дан Aртём Михеев 34-дақиқада, Зият Пайгин 44-дақиқада гол уришди. Якоб Лилья 46-дақиқада «Барс»нинг устунлигини яна оширди.

Учрашувда «Барс» рақибини 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа, у кетма-кет уч марта ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, икки жамоа ўртасидаги сўнгги олти учрашувнинг тўрттасида Қозоғистон клуби ғалаба қозонган.

«Барс» энди навбатдаги ўйинини 27 ноябр куни Нур-Султанда Россиянинг «Витязь» (Подольск) жамоасига қарши ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, «Барс» бундан олдин Нур-Султанда Беларусьнинг «Динамо» (Минск) жамоасини мағлуб этганди.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар