USD 434.84 EUR 498.2
RUB 5.72 CNY 68.47
Янгиликлар

Қитъа хоккей лигаси: «Барс» «Ак Барс»ни мағлуб этди

7 Декабрь 09:41
Баҳам кўринг:
Қитъа хоккей лигаси: «Барс» «Ак Барс»ни мағлуб этди

NUR-SULTAN. Кazinform - «Барс» Қитъа хоккей лигаси доирасидаги навбатдаги ўйинини Россияда «Aк Барс»га қарши ўтказди (Қозон), деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Австралия очиқ чемпионатида илк бор тўққиз нафар қозоғистонлик теннисчи иштирок этади Теннис: Қозоғистонлик Анна Данилина Сидней турнирида ғолиб чиқди Аustralian Оpen: Қозоғистонлик теннисчиларнинг рақиблари аниқланди

Учрашув давомида қозоғистонлик хоккейчилар ишончли ўйин намойиш этишди. Бироқ, биринчи босқичда ҳисобот очилмади.

Иккинчи бўлимнинг 21-дақиқасида Якоб Лилья «Барс» жамоасини олдинга олиб чиқди. Кейин Россия клуби ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилди. Шунга қарамай, ҳисоб ўзгармади.

Учинчи бўлимда «Барс» устунлигини оширди. Қозоғистон клубидан Aркадий Шестаков 50-дақиқада рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. Ўйиннинг 58-дақиқасида «Aк Барс»дан Дмитрий Воронков ҳисобдаги фарқни қисқартирди.

Учрашувда «Барс» рақибини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Энди «Барс» 9 декабр куни пойтахтда Россиянинг «Сочи» жамоасини қабул қилади.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив