Қишлоқлар ва кичик шаҳарлар аҳолиси бизнес учун чегирмали кичик кредитлар олишлари мумкин - ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

None
ASTANА. Кazinform - 2023 йилдан Қозоғистоннинг қишлоқ аҳоли пунктлари ва кичик шаҳарлари аҳолиси бизнесни кенгайтириш, чорва моллари, қишлоқ хўжалиги техникаси ёки ускуналари сотиб олиш учун чегирмали кичик кредитлар олишлари мумкин.

Бу Давлат раҳбари топшириғи доирасида қишлоқ аҳолиси даромадини ошириш лойиҳасининг кенгайтирилгани туфайли амалга оширилмоқда. 2019 йилда у Жамбил вилоятида тажриба режимида муваффақиятли амалга оширилди, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Матбуот хизмати хабарига кўра, бугун Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев ва АМАNАТ партияси раиси Ерлан Қошанов вилоятга амалий ташрифи чоғида Ақтўбе вилояти аҳолисига лойиҳа қоидалари ва шартлари ҳақида сўзлаб берди.

Ушбу лойиҳа доирасида кичик кредитлар бериш муддати 5 йил бўлса, чорвачилик соҳасидаги ташаббуслар учун 7 йил муддат кўзда тутилган. Максимал миқдор 2,5 мингдан 8 минггача (пилот кооперация) БҲМ, номинал фоиз ставкаси йилига 2,5% дан ошмайди.

Молиявий бизнесни энди бошлаган ва узоқ вақт ишлаётган тадбиркорлар; пенсия ёшига етмаган ишдан бўшатилган ишчилар; хусусий корхона сифатида рўйхатдан ўтмаган (шу жумладан, фаолият кўрсатмаётган хусусий корхоналар) товарлар ишлаб чиқариш ёки сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишни мустақил равишда амалга оширувчи жисмоний шахслар; оилавий тадбиркорликда ҳақ олинмайдиган фаолиятни амалга оширувчи шахслар; яшаш минимумидан кам даромад оладиган ва шахсий ёрдамчи хўжаликда сотиш ёки айирбошлаш учун маҳсулот ишлаб чиқарадиган жисмоний шахслар томонидан олиниши мумкин.

2023 йилда лойиҳани амалга ошириш учун республика бюджетидан 52,4 миллиард тенге (11 мингдан ортиқ микрокредит) ажратилган. Шу билан бирга, ҳозирда қишлоқ туманлари ҳокимликлари томонидан қанча қўшимча маблағ кераклиги аниқланмоқда.

Фото: gov.kz


Сўнгги хабарлар