Қишлоқ соғлиқни сақлаш соҳасини модернизация қилишнинг ижтимоий аҳамияти катта – Тоқаев

None
ASTANA. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Ислоҳотлар бўйича олий кенгашнинг навбатдаги йиғилишида қишлоқ соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш муҳимлигини таъкидлади. Бу ҳақда Кazinform Акордага таяниб хабар беради.

«Қишлоқ соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш» лойиҳаси катта ижтимоий аҳамиятга эга. Қишлоқ аҳолисини 100 фоиз сифатли бирламчи тиббий ёрдам билан таъминлаш ҳақида гапиряпмиз. Бу бизнинг давлат сифатидаги бурчимиздир. Бироқ, бу амалга ошириладиган ишларнинг фақат кичик бир қисмидир.

Шу боис лойиҳанинг иккинчи таркибий қисми – оғир беморлар ва жароҳатланганларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш вақтини қисқартириш имконини берувчи кўп тармоқли шифохоналар қурилиши ҳам муҳим аҳамият касб этади», — деди Давлат раҳбари.


Сўнгги хабарлар