«Қишлоқ депозити»: 17 000 та имтиёзли кредит ажратилади

None
ASTANА. Кazinform – «Қишлоқ депозити» лойиҳасини амалга ошириш бошланади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

– Чора-тадбирлар мажмуининг биринчи йўналиши – «Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш». Ушбу йўналиш қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тўғридан-тўғри сотиб олишдан ишлаб чиқарувчилар ўртасида форвард шартномаларига ўтиш орқали барқарорлаштириш жамғармалари фаолиятини ислоҳ қилиш чора-тадбирларини ўз ичига олади. Шунингдек, жорий йилда 17 минг субсидияли кичик кредит ажратиш ва 18 минг иш ўрни яратишга қаратилган «Қишлоқ депозити» лойиҳасини амалга ошириш бошланади, – деди Алибек Қуантиров.

Бундан ташқари, Шимолий Қозоғистон вилояти тажрибасидан 24 та лойиҳани соддалаштирилган молиялаштириш орқали янги сут-товар хўжаликларини ташкил этиш ва мавжудларини кенгайтириш йўли билан фойдаланилишини айтди.

«Ички бозор эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида қурилиш материаллари, енгил, кимё ва фармацевтика саноати товарлари ишлаб чиқариш бўйича импорт ўрнини босувчи лойиҳаларни амалга ошириш давом эттирилади. Шунингдек, жорий йилда парранда гўшти ишлаб чиқариш бўйича 19 та, гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича 17 та лойиҳа амалга оширилади. Бу 249 минг тонна парранда гўшти ва 32 минг тонна гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш имконини беради», — деди вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар