Қишлоқ аҳолисининг даромадларини ошириш лойиҳаси бутун Қозоғистон бўйлаб жорий этилади - ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Фото:
ASTANA. Kazinform – Қишлоқ аҳолисининг даромадларини ошириш лойиҳаси бутун Қозоғистон бўйлаб жорий этилади, дея хабар беради Kazinform ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Матбуот хизмати хабарига кўра, 2023 йилдан бошлаб қишлоқ аҳолиси даромадларини ошириш лойиҳасини кенгайтириш доирасида қозоғистонликлар имтиёзли шартларда кичик кредитлар олиш имкониятига эга бўлади.

Қишлоқ ва кичик шаҳарчалар аҳолиси тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва мавжуд бизнесини кенгайтириш учун кичик кредитлар олиши мумкин.

Номинал фоиз ставкаси йилига 2,5%, муддати 7 йилдан ошмайди ва кафолат билан таъминланади. Кредитнинг максимал миқдори 2,5 минг ОҲК ёки тахминан 7,9 миллион тенге, йирик кооперативни ривожлантириш учун - 8 минг ОҲК ёки тахминан 25,4 миллион тенге. Ҳудудларнинг маҳаллий ҳокимликлари давлат харидлари орқали кредит маблағлари операторларини белгилайди.

Ташкилий ишларни инобатга олган ҳолда, 2023 йилнинг биринчи чораги охирида биринчи микрокредитлар берилиши кутилмоқда.

Қайд этиш жоизки, қишлоқ аҳолиси даромадларини ошириш бўйича тажриба лойиҳаси илк бор 2019 йилда Жамбил вилоятида бошланган эди. Давлат раҳбари Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида ушбу дастурни бутун Қозоғистон бўйлаб кенгайтиришни топширди.

2023 йилда лойиҳани амалга ошириш учун республика бюджетидан 11 мингдан ортиқ кичик кредитлар бериш режалаштирилган 52,4 миллиард тенге йўналтирилиши режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар