Қирувчи самолётлар Францияда бир нечта аҳоли пунктларини электрсиз қолдирди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Франциянинг ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари «Рафаль» иккита қирувчи самолёти мамлакатнинг жануби-шарқида парвоз синовлари пайтида улардан бири электр узатиш линиясини узиб, яқин атрофдаги қишлоқларни бир неча соат давомида электрсиз қолдирди, деб хабар беради Kazinform ВВСга асосланиб.

Ҳодиса Прованc-Альпи-Кокте дъАзур минтақасидаги Ле-Кастелле аҳоли пункти яқинида содир бўлган. Ҳаво жандармияси ҳодиса юзасидан текширув бошлади.

Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, самолётлар Воклюз департаменти таркибига кирувчи Оранж шаҳри яқинидаги авиабазадан ҳавога кўтарилган. Қишлоқ бир неча соат давомида электрсиз қолди. Хавфсизлик сабабли қишлоққа олиб борадиган йўллар ёпилган.

«Ҳодисадан ҳеч ким жабрланмаган. Воқеа натижасидан учувчи Оранж авиабазасига соат 14: 11да қўнишга мажбур бўлди», - деди Франция ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари вакили La Provence нашрига берган интервьюсида. Ҳаво кучлари ушбу жуда кам учрайдиган ҳодисадан афсусда эканликларини билдирди.


Сўнгги хабарлар