Қирғизистоннинг собиқ Президенти Асқар Акаев Бишкекка олиб келинди

None
None
BISHKEK. KABAR -Kazinform - Қирғизистоннинг собиқ президенти Асқар Акаев Бишкекка олиб келинди. Бу ҳақда Kabar агентлигига Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Аввал хабар қилинганидек, «Қумтор» лойиҳасини амалга ошириш жараёнида коррупция бўйича жиноят ишини тергов қилиш доирасида идоралараро тергов гуруҳи мамлакатнинг собиқ Президенти Асқар Акаевни қидирувга берди.

А.Акаев, бошқа собиқ юқори мартабали амалдорлар қаторида, 1992 йилда «Қумтор» лойиҳаси бўйича Бош келишувни тузишда, 1994 йилда унга ўзгартиришлар киритишда, шунингдек, 2003 йили «Камеко» компанияси билан тузилган Бош шартномани қайта тузишда коррупцияга йўл берганлиги учун жавобгарликка тортилган.

Шундай қилиб, тергов А.Акаев президентлиги даврида «Қумтор» лойиҳасини амалга ошириш жараёнида коррупцияга алоқадор бўлган барча айбдор шахсларга ҳуқуқий баҳо берди.

Шу билан бирга, Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси А. Акаевни республика ҳудудига олиб келиш орқали жиноий жавобгарликка тортиш нуқтаи назаридан тарихий адолатни тиклашга қаратилган тергов давомида фаол иш олиб борди.

Шундай қилиб, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан кўрилган чоралар натижасида 2021 йил 2 августда собиқ президент Асқар Акаев Бишкекка олиб келинди, шундан сўнг у дарҳол идоралараро тергов гуруҳига ўтказилди.

А.Акаев Миллий Хавфсизлик Давлат Қўмитаси биносида жойлашган бўлиб, унинг иштирокида «Қумтор» кони бўйича жиноят иши доирасида зарур тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси қўшимча равишда жамоатчиликни тергов ҳаракатлари натижалари ва у бўйича қабул қилинган протцессуал қарорлар, шу жумладан А.Акаевга нисбатан хабардор қилади.

Эслатиб ўтамиз, 2005 йил март инқилобидан кейин Акаев Россияга қочган ва шу кунгача ўша ерда яшаган.


Сўнгги хабарлар