Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев 11 йилга озодликдан маҳрум этилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қирғизистоннинг Первомайский туман судида Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев иши бўйича суд жараёни бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform «Кабар» агентлигига таяниб.

Бугун Алмазбек Атамбаев жиноий иш бўйича сўнгги суд мажлиси бўлиб ўтди. Первомайский туман судининг қарори билан Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев Қирғиз Республикаси Жиноят кодексининг 43-моддаси 2-банди ва 312-моддаси 2-банди билан айбдор деб топилиб, 11 йил 2 ой қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Унинг барча давлат мукофотлари ва мол-мулки мусодара қилинди.

Атамбаевнинг ўзи суд мажлисида қатнашмади.

Аввалроқ, Қирғизистон парламенти Алмазбек Атамбаевни собиқ президент лавозимидан маҳрум қилиб, жиноий ишларни тергов қилиш учун махсус комиссия тузилганди.

Комиссия Атамбаевни бир нечта жиноятларга алоқадор деб топди.

Сўнгги хабарлар