+7 (701) 759 90 19
USD 385.55 EUR 426.57
RUB 6.05 CNY 54.77
Янгиликлар

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида туркий мамлакатлар қардошлик стелласи очилди

2 Декабрь 09:31
Баҳам кўринг:
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида туркий мамлакатлар қардошлик стелласи очилди

ЎШ. Кабар – Kazinform – Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги «Ақниет» ҳиёбонида «Ўш - Турк дунёсининг маданий пойтахти 2019» халқаро дастури якунланиши муносабати билан ТУРКСОЙ Қардошлар стелласи очилди, деб хабар беради Kazinform «Кабар» агентлигига ҳавола қилиб.

Тантанали маросимда шаҳар мэри Таалайбек Сарыбашов, Халқаро туркий халқлар маданияти ташкилотининг бош котиби (ТУРКСОЙ) Дуйсен Қасейинов, шунингдек 12та туркий мамлакатлар, жумладан, Туркия, Озарбайжон, Туркманистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон маданият вазирлари иштирок этди.



Очилиш маросимида шаҳар мэри Таалайбек Сарыбашов «Ўш - Турк дунёсининг маданий пойтахти 2019» дастури барча туркий мамлакатлар учун катта аҳамият касб этганлигини ҳамда дастур туркий мамлакатларнинг маданий пойтахтлари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашини таъкидлади.


Калит сўзлар: Маданият,
Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив