Қирғизистонга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқими 4 фоизга ошди

None
BISHKEK. Kazinform - Қирғизистон Республикасига 2022 йилда 2021 йилга нисбатан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқими 4 фоизга ўсди ва 1 046,1 миллион долларни ташкил этди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қирғизистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг эълон қилинган маълумотларига кўра, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг 95 фоиздан ортиғи тоғ-кон саноати корхоналари, ишлаб чиқариш саноати, молиявий воситачилик ва суғурта, улгуржи ва чакана савдо, шунингдек, ахборот ва алоқа соҳаларига йўналтирилган.

Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажмининг 2021 йил кўрсаткичларига нисбатан 8,4 фоизга ўсиши Корея Республикасидан – 18,1, Қувайтдан – 15,4, Япониядан – 11,1, БААдан – 5, Германиядан – 2,6, Туркия - 1,4 баробар ўсиши ҳисобига содир бўлди.

Шу билан бирга, худди шу даврда МДҲ давлатларидан тўғридан-тўғри инвестициялар оқимининг қисқариши ҳисобига 12 фоизга: Қозоғистондан – 20,1 фоизга ва Россия Федерациясидан – 9,7 фоизга қисқариши кузатилмоқда.

Қирғизистон иқтисодиётига асосий сармоядорлар Туркия (30,7%), Хитой (26,3%), Нидерландия (5,9%) ва Буюк Британия (2,8%) бўлди.

Фото: shutterstock.com

Муаллиф: Гулмира Абдрахманова

Сўнгги хабарлар