Қирғизистондаги тўйхонада 108 киши овқатдан заҳарланди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қирғизистон Республикаси Касалликларнинг олдини олиш ва давлат санитария-эпидемиология назорати департаменти 2 август ҳолатига кўра банкет залида заҳарланганлар сони 108 кишига етганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform «Кабар» агентлигига таяниб.

Воқеа Боткен вилояти Қадамжай туманидаги «Алмаз» банкет залида содир бўлган.

Маълумотларга кўра, 23 киши овқатдан заҳарланиш билан касалхонага ётқизилган, улардан икки нафари бола. Ўз навбатида, 85 нафар фуқаро, жумладан, 1 нафар бола амбулатор даволанмоқда.

«Заҳарланганларнинг аҳволи қониқарли, аввал жонлантириш бўлимида ётган 2 нафар боланинг аҳволи яхшиланиб, юқумли касалликлар бўлимига ўтказилди», — дейилади хабарда.

Фото: kabar

Сўнгги хабарлар