Қирғизистондаги президент сайловида Садыр Жапаров етакчилик қилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 20:41 ҳолатига кўра Қирғизистондаги навбатдан ташқари президентлик сайловларида Садыр Жапаров энг кўп овоз тўплаган. Бу ҳақда Қирғиз Республикаси Сайлов ва референдумлар бўйича марказий комиссияси раиси Нуржан Шайлдабекова матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

МСК раҳбари тушунтириб берганидек, дастлабки маълумотлар ҳисоблаб чиқилади ва 87% овоз автоматлаштирилган ҳисоблаш қутиларидан олинади.

МСК раҳбари томонидан тақдим этилган дастлабки маълумотларга кўра, Қирғизистонда президентликка номзодлар учун берилган овозлар миқдори қуйидагича:

Жапаров Садыр – 79,44%

Исаев Канатбек – 0,58%

Арстанбек Мыктыбек – 1,63%

Сооронкулова Клара – 0,96%

Ташов Имамидин – 1,19%

Тагаев Рашид – 0,00%

Сегизбаев Абдил – 1,43%

Мадумаров Адахан - 6,53%

Касенов Аймен – 0,89%

Кочкоров Улукбек – 0,7%

Байгуттиев Женишбек – 0,09%

Абакиров Эльдар – 0,46%

Асанов Курсан – 0,49%

Абдылдаев Арстанбек – 0,08%

Джеенбеков Равшан – 0,19%

Калмаматов Бактыбек – 0,51%

Тольбаев Бабыржан – 2,24%

Иманалиев Каныбек – 0,16%

Барлығына қарсы – 1,29%.

Шуни таъкидлаш керакки, Қирғиз Республикаси Президентлигига номзод сайловда ғалаба қозониш учун 50 фоиздан кўпроқ овоз олиши керак. Дастлабки маълумотларга кўра, сайловларда жами 1 миллион 213 минг 16 киши иштирок этди. Бу умумий сайловчилар сонининг 34,4 фоизини ташкил этади.


Муаллиф: Гулзат Ақжолова


Сўнгги хабарлар