Қирғизистонда юк машинаси чегара постига бориб урилгани оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди
22 Май 09:40

Қирғизистонда юк машинаси чегара постига бориб урилгани оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди

BISHKEK. Кazinform - Қирғизистоннинг Боткен вилояти Қадамжой туманидаги «Чечме» назорат-ўтказиш пунктида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, саккиз киши ҳалок бўлди, деб хабар беради Kazinform Kabar агентлигига таяниб.

Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, ЙТҲ шанба куни соат 16:00 атрофида Айдаркен шаҳри яқинидаги Чечме қишлоғида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, экскаваторни олиб кетаётган «Хово» трайлер ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, чегара пости ва автомобилларга бориб урилган. Ҳодиса оқибатида 8 киши ҳалок бўлган, улардан икки нафари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларидир.

Воқеа жойида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Қадамжой туман бўлимининг 18 нафар ходими ишламоқда. Воқеа сабаблари ўрганилмоқда.

Янгиликлар

Архив