Қирғизистонда янги Асман шаҳри қурилади

None
Фото: kabar.kg
ASTANA. Kazinform - Қирғизистонда янги Асман шаҳри бунёд этилади, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

Кабар агентлигининг ёзишича, мазкур лойиҳани ва у билан боғлиқ ҳужжатларни тайёрлаш учун 1,5 йил кетган.

«Келгусида янги шаҳарда 500 мингдан 700 минг кишигача истиқомат қилади. Шаҳарнинг умумий майдони 4 минг гектарни ташкил этади. Қурилиш ишлари хорижий инвесторлар – чет эл компаниялари томонидан молиялаштирилади», – деган Қирғизистон Президенти Садир Жапаров.

Қирғизистон етакчиси, шунингдек, жамоатчиликни инвесторларга яхши муносабатда бўлишга чақирган.

«Биз зимистондан чиқишимиз ва инвесторларни қўллаб-қувватлашимиз керак», – деди Президент.


Сўнгги хабарлар