Қирғизистонда сувчечак билан касалланиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда

Фото: None
BISHKEK. Kazinform – Қирғизистон Республикасида йил бошидан буён сувчечак билан касалланиш ҳолатларининг кўпайиши кузатилмоқда, деб хабар бер Kazinform мухбири Қирғиз Республикаси ССВ Касалликларнинг олдини олиш ва давлат санитария-эпидемиология назорати департаментига таяниб.

Агентлик маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январидан 1 июнигача 9205 та ҳолат қайд этилган, 2021 йилнинг шу даврида эса 1364 та ҳолат аниқланганди.

Асосан 14 ёшгача бўлган болалар касалланмоқда - 7 минг 763 ҳолат. Катталар орасида эса 1 минг 442 ҳолат аниқланган. Жорий йилнинг беш ойида 369 нафар, 2021 йилда 93 киши касалхонага ётқизилган. Касалликнинг кўпайиши асосан ёпиқ жойларда яқин алоқада бўлганлиги сабабли мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар ўртасида уюшган гуруҳларда кузатилади.

Муаллиф: Гулмира Абдрахманова


Сўнгги хабарлар