Қирғизистонда сув тошқини содир бўлиб, 2 та кўприк ва 20 гектар майдонни ювиб кетди

None
None
BISHKEK. КABAR-Кazinform – Бугун Иссиқкўл туманида ёғингарчилик туфайли сув тошқини содир бўлди, дея хабар беради Kazinform Kabar агентлигига таяниб.

Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, буғдой ва беда экилган 20 гектар майдонни сув босган.

Шунингдек, «Балиқши-Ананьево-Қоракўл» автомобил йўлининг Сари-Қамиш қишлоғи яқинидаги 8-километрини сув босган, бироқ йўл ёпилмаган.

Бундан ташқари, 2 та кўприк ва зовурларни сув босган.

Ҳодиса жойида расмийлар ишламоқда.

Фото: kabar.kg

Сўнгги хабарлар