Валюталар курси:
    usd/kzt 470.9 eur/kzt 496.94

    rub/kzt 8.83 cny/kzt 70.33
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Қирғизистонда сайёҳларга виза бериш муддати 1 кунгача қисқартирилади

17 Май 18:30

BISHKEK. Kazinform - Чолпон-Атада Бош вазир Ақилбек Жапаров раислигида Туризмни ривожлантириш миллий кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform мухбири Қирғизистон Республикаси Вазирлар Кабинети матбуот хизматига таяниб.

Йиғилишда умуман туризм индустриясини ривожлантириш бўйича таклифлар, шунингдек, туризм соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича давлат органлари томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Ақилбек Жапаров бу йил мамлакатга катта сайёҳлар оқими кутилаётгани ва шу боис яқинлашиб келаётган сайёҳлик мавсумига пухта тайёргарлик кўриш зарурлигини таъкидлади.

«Хорижий сайёҳларга электрон виза бериш муддати икки баробарга қисқартирилди ва 2,5 кунни ташкил этди, бироқ бу муддат ҳам бир кунга қисқартирилиши керак. Кўлга олиб борувчи йўлларни миллий ўтовлар билан безаш зарур. Мамлакатга энг кўп сайёҳлар Қозоғистон чегараси орқали киради. Улар учун назорат-ўтказиш пунктларида алоҳида «яшил» йўлак ташкил этиш зарур, бунинг учун барча имкониятлар мавжуд. Биз давлат-хусусий шериклик доирасида туризмни ривожлантиришга қаратилган энг яхши лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз», — деди Бош вазир.

Маърузачи Туризмни ривожлантириш кенгаши зудлик билан соҳани ривожлантириш бўйича стратегик дастур ишлаб чиқиши кераклигини қўшимча қилди. Кенгаш йиғилишлари, жумладан, туризм соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлар ҳам ҳар ойда ўтказилади.

Йиғилиш якунлари бўйича Вазирлар Кабинети Раиси сайёҳлик мажмуалари ва пансионатларга кириш йўлларини ободонлаштириш бўйича қатор топшириқлар берди.

Муаллиф: Гулмира Абдрахманова

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар