Валюталар курси:
    usd/kzt 434.34 eur/kzt 491.93

    rub/kzt 5.56 cny/kzt 68.67
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -15 °С
Алматы: 0 °С

Қирғизистонда «Марказий Осиёнинг олтин китоби»  30 тилда нашр этилди

4 Октябрь 11:35

BISHKEK. Kazinform - Қирғизистонда «Марказий Осиёнинг олтин китоби» нашр этилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Янги Овоз» Марказий Осиё Ёзувчилар ва тарихчилар уюшмаси раиси Жолдошбек Монолдоров раҳбарлигида Бишкекда Шарқнинг етти юлдузиден бири, туркий халқларнинг буюк шоири Aлишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган «Марказий Осиёнинг Олтин китоби» номли китоби 30 тилда нашр этилди.

Китоб Қозоғистон, Россия, Беларусь, Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон Ёзувчилар уюшмаси, Мюнхендаги Бутунжаҳон Ёзувчилар уюшмаси, Будапештдаги русийзабон Ёзувчилар халқаро федерацияси кўмагида нашр этилган.

Лойиҳа раҳбари - Жолдошбек Монолдоров, лойиҳа директори - Гулмира Aбикеева.

Қирғиз шоирлари ижоди бўйича адабий муҳаррир - Кучубек Качибеков, қозоқ шоирлари ижоди бўйича адабий муҳаррир - Ержан Aлаштуған, рус шоирлари ижоди бўйича адабий муҳаррир - Жамиля Aкилбекова.

Китобга Қозоғистондан Мухтар Шаханов, Темирхан Медетбек, Серик Aқсунқарули, Меирхан Aкдаулетули, Шахизада Aбдикаримов, Есенғали Раушанов, Сабир Aдай, Светкали Нуржан, Гулнар Салиқбай, Aхмет Умирзақ, Бауржан Бабажанули, Маралтай, Гулимай Қуанышева, Бақытжан Алдияр, Ақберен Елгезек каби каби 56 шоирнинг шеърлари кирган.

Муаллиф: Бекобод Узоқов


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар