Қирғизистонда Қозоғистон университетининг филиали очилди

None
ASTANА. Кazinform – Бугун Ўш давлат университети негизида Л.Н.Гумилев номидаги Евроосиё миллий университети филиали очилди, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

У ерда ЕМУ юқори сифатли мутахассислар тайёрлайди ва халқаро илмий ва таълим ҳамкорлигини фаол ривожлантиради. Миллий университет 2024 йил охиригача хорижда яна бир филиал очишни режалаштирмоқда.

Расмий очилиш маросимида ЕМУ фан, тижоратлаштириш ва байналмилаллаштириш бўйича проректори Жанна Қурманғалиева, Ўш давлат университети ректори Қудайберди Кожобеков, Қозоғистон Республикасининг Ўшдаги консули Мухтор Карибай, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этди.

«ЕМУ филиалининг очилиши мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик, барча соҳаларда, жумладан, таълим ва илм-фан соҳасида ҳамкорликни оширишга бўлган ўзаро интилиш туфайли мумкин бўлди. Юқори сифатли кадрлар тайёрлаш, самарали илм-фан, рақобатбардош ватанпарвар ёшлар олий ўқув муассасаларининг қардош халқларимиз, бутун минтақа келажаги учун қўшаётган салмоқли ҳиссаси бўлиши мумкин. Филиал Қозоғистон ва Қирғизистоннинг энг иқтидорли талабалари ва олимларини жалб қилади, деб умид қиламан, – деди Евроосиё Миллий университети проректори Жанна Қурманғалиева.

Бугунги кунда ЕМУ филиалида 30 га яқин талаба таҳсил олмоқда. Улар ўзлари танлаган касбни дастлабки икки курсда Ўш шаҳрида, кейинги икки йилда Қозоғистонда ўрганадилар. Таълим дастури доирасида қирғиз ёшлари қозоқ тилини ўрганмоқда.

ЕМУ қирғиз ҳамкасблари билан илмий ва таълим лойиҳалари, академик мобиллик дастурлари, қўшма таълим дастурлари, чет эллик мутахассисларни жалб қилиш бўйича фаол иш олиб боради.

Жорий ўқув йилида университетнинг «Welcome to ENU» академик мобиллик дастури доирасида Қирғизистондан 46 нафар талаба таҳсил олмоқда.

Қайд этиш жоизки, бугунги кунда Л.Н.Гумилев номидаги Миллий университети бутун дунёда 12 та марказ ва ваколатхоналарга эга. Шунингдек, миллий университет 450 дан ортиқ етакчи хорижий университетлар билан халқаро ҳамкорликни йўлга қўйган.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар