Қирғизистонда Қозоғистон университетининг филиали очилди
26 Май 20:29

Қирғизистонда Қозоғистон университетининг филиали очилди

BISHKEK. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ал-Фаробий номидаги Қозоқ Миллий университети филиалининг очилиш маросимида иштирок этди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Қозоғистон Президентининг Қирғизистонга расмий ташрифи дастури Қасим-Жомарт Тоқаев ва Садир Жапаровнинг Бишкекдаги Ал-Фаробий номидаги Қозоқ Миллий университети филиалининг очилиш маросимида иштирок этиши билан якунланди.

Ал-Фаробий номидаги Қозоқ Миллий университети ректори Жансейт Туймебаев икки давлат раҳбарларига университетнинг таълим ва илмий лойиҳалари, жумладан, қирғизистонлик талабалар учун грантлар ажратиш режалари ҳақида сўзлаб берди.

Университетга ташрифи чоғида президентлар университет профессор-ўқитувчилари ва Қозоқ Миллий университетининг қирғизистонлик битирувчилари билан суҳбатлашди.

Қасим-Жомарт Тоқаев «Фахрий меҳмонлар китоби»ни имзолади.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив