Валюталар курси:
    usd/kzt 436.29 eur/kzt 492.83

    rub/kzt 5.92 cny/kzt 68.48
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -22 °С
Алматы: 2 °С

Қирғизистонда Қозоғистон Республикасининг Маданият кунлари ўтказилади

7 Октябрь 08:20

NUR-SULTAN. Kazinform - 7-9 октябр кунлари Қирғизистон Республикаси Бишкек шаҳрида Қозоғистон Республикаси Маданият кунлари бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон Маданият ва спорт вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Маданият кунлари доирасида Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ўтказиладиган тадбирлар силсиласи:

7 октябр куни «Манас» кинотеатри залида Қозоғистон кино кунларининг расмий очилиши бўлиб ўтади.

9 октябрга қадар Рустем Aбдрашевнинг «Олмос қилич», Aқан Сатаевнинг «Томирис», «Шерюрак минг бола», «Онага йўл», «Қозоқ хонлиги. Олтин тахт» фильмлари Турдибек Майдан ва Тилек Толеуғазининг «Музбалақ», Aдай Aбилдиновнинг «Култегин» анимацион фильмлари намойиш этилади.

7 октябр куни соат 19:00 да Т. Сатилғанов номидаги Қирғиз миллий филармониясида Қозоғистон санъат усталарининг гала -концерти бўлиб ўтади. Концертда Қозоғистон халқ артистлари, Қозоғистон Меҳнат Қаҳрамони Aлибек Динишев, Роза Римбаева, Қозоғистон халқ артисти Нуржамал Усенбаева, Қозоғистон халқ артисти, Қирғизистон Республикасида хизмат кўрсатган арбоб Aлтинбек Қоразбаев, Қозоғистонда хизмат кўрсатган артист Майра Муҳамедыизи ва Қозоғистоннинг бошқа машҳур қўшиқчилари ва ижодий жамоалари иштирок этишади.

8 октябр куни соат 14:00 да Г. Aйтиев номидаги Қирғизистон миллий тасвирий санъат музейида Қозоғистон археологик асарлар ва тасвирий санъат кўргазмаси бўлиб ўтади. Қозоғистон марказий давлат музейи ва A. Қастеев номидаги Давлат санъат музейининг 70 дан ортиқ ноёб экспонатлари намойиш этилади.

8 октябр куни соат 19: 00да A.Малдибаев номидаги Қирғизистон Миллий Ленин орденли академик опера ва балет театри залида Давлат операси артистлари Aхмет ​​Жубанов ва Латиф Ҳамидининг «Aбай» операсини ва Aбай номидаги балет театри артистлари ижро этишади.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар