Қирғизистонда коронавирус туфайли илк ўлим ҳолати қайд этилди

None
None
BISHKEK. Kazinform - Қирғизистонда коронавирус туфайли илк ўлим ҳолати қайд этилди, деб хабар беради Kazinform Кабар агентлигига таяниб.

«2 апрел куни 61 ёшли бемор Ўш вилоятининг Нокат ҳудудий шифохонасида вафот этди. Бемор чет элдан келган, касалхонага ётқизилган ва кейин даволанган. ПЦР синовлари ўтказилиб, COVID-19 инфекцияси аниқланди», - дейилади COVID-19 вирусига қарши кураш бўйича Республика штаб-квартираси хабарида.

Маълумотларга кўра, беморнинг бошқа касалликлари ҳам бўлган.

3 апрел куни Қирғизистонда COVID-19 коронавирус инфекциясининг 9 та янги ҳолати қайд этилди. Шундай қилиб, мамлакатда COVID-19 вирусини юқтирганлар сони 125 кишига етди.

5 бемор касалхонадан чиқарилган.

Сўнгги хабарлар