Валюталар курси:
    usd/kzt 460.95 eur/kzt 487.18

    rub/kzt 8.66 cny/kzt 68.91
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Қирғизистонда қор ёғиб, транспорт ҳаракати қийинлашди

23 Май 09:04

BISHKEK. Кazinform - Қирғизистондаги довонларда қор ёғди. Оқибатда йўллар қор билан қопланган, транспорт ҳаракати қийинлашган. Бу ҳақда Транспорт ва коммуникатсиялар вазирлиги матбуот хизмати ма’лум қилди, дея хабар беради Кazinform Kabarга таяниб.

«Бишкек-Ўш-Тоо-Ашуу, Ала-Бел, Кўк-Бел автомобиль йўлларининг довондан ўтадиган жойларида, шунингдек, Отмок, Талас-Тараз-Суусамир ва бошқа автомобил йўлларида қор уюми пайдо бўлди», — дейилади хабарда.

Транспорт вазирлигининг йўллардан фойдаланиш бошқармаси ходимлари йўлларнинг юқоридаги участкаларида сирпаниб кетмаслиги учун инерт материаллар сепмоқда.

«Мавжуд вазиятни инобатга олган ҳолда, ҳайдовчиларга сунъий тирбандликларнинг олдини олиш учун қишки шиналарда юрмасликни маслаҳат берамиз. Шунингдек, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун йўлларда тегишли тезликни сақлаб қолиш зарур», — дейилади агентлик хабарида.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар