Қирғизистонда КХШТнинг «Кобальт-2022» машғулотлари якунланди

Фото: None
BISHKEK. KABAR - Kazinform – КХШТнинг «Кобальт-2022» махсус-тактик ўқув машғулотлари муваффақиятли якунланди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform «Кабар» агентлигига таяниб.

Маълумотларга кўра, Машғулотлар давомида Ташкилотга аъзо давлатлар махсус кучларининг бирлаштирилган гуруҳлари жиноий гуруҳлар, террорчилик гуруҳларини қидириш, блокировка қилиш ва зарарсизлантириш, шунингдек, гиёҳванд моддалар контрабандаси каналларини блокировка қилиш ва гиёҳванд моддаларни сақлаш ва ишлаб чиқариш омборлар, лабораторияларни аниқлаш ва уларни йўқ қилиш.

Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Бош котиби Станислав Зас машғулотлар якунларини сарҳисоб қилар экан, махсус бўлинмаларнинг фаолиятини юқори баҳолаб, жами 500 дан ортиқ киши 20 дан ортиқ ҳарбий ва махсус техникалар жалб этилгани, разведкада учувчисиз учиш аппаратлари фаол қўлланилганини таъкидлади.

«Улкан ишлар амалга оширилди, террорчилик ташкилотларига қарши курашиш, шунингдек, гиёҳванд моддалар контрабандаси каналларини тўсиб қўйиш, наркотик моддаларни сақлаш ва ишлаб чиқариш ҳамда уларни йўқ қилиш учун омборхоналар, лабораторияларни аниқлаш бўйича жанговар тайёргарлик вазифалари муваффақиятли бажарилди. Агар жамоавий кучларимиздан фойдаланиш зарур бўлса, бу жанговар ишларга жиддий тайёргарликдир», - деди Қирғизистон Республикаси ИИВ раҳбари Улан Ниязбеков.

Қозоғистон, Арманистон, Россия, Тожикистон, Беларусь ҳарбий контингенти ва тезкор гуруҳлари, Бирлашган штаб ва КХШТ Котибияти, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Давлат қўмитаси чегара хизмати бўлинмалари, Қирғизистон миллий хавфсизлиги «Кобальт-2022» машғулотларида иштирок этди.

Сўнгги хабарлар