Қирғизистонда хорижлик казино ўйинчилари учун визасиз режим жорий этилади
Соддалаштирилган кириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида хорижликларга Қирғизистон ҳудудига фақат махсус қимор ўйинлари зонасига визасиз ташриф буюриш учун кириш, чиқиш, транзит ўтказиш, кўчиб ўтиш ва қолишга рухсат берилади. Қирғизистон Республикасига келгандан сўнг, казино ташриф буюрувчилар паспорт назоратидан ўтишда фақат ҳақиқий шахсни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этишлари керак. Шу билан бирга, хорижликлар Қирғизистонда ваколатли давлат органида рўйхатдан ўтмасдан, ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатга қолишлари мумкин бўлади.
Бундан ташқари, қонун лойиҳасида ихтисослаштирилган қимор зонаси чегараларини ноқонуний кесиб ўтганлик учун чет эл фуқароларининг бир йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 500 дан 1000 БҲМ миқдорида жарима ёки икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жавобгарлиги назарда тутилган.
Фото очиқ манбалардан олинган
Муаллиф: Гулмира Абдрахманова