Қирғизистонда халқаро сармоявий саммит бошланди

None
BISHKEK. Kazinform - Қирғизистонда Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилиши арафасида Бишкек сармоявий саммити бошланди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Тадбирда 20 дан ортиқ давлатдан йирик компаниялар раҳбарлари, жамоат ва давлат органлари вакиллари, шунингдек, халқаро молия институтлари ва инвестиция фондлари раҳбарлари иштирок этмоқда.

Халқаро форумнинг очилишида Қирғизистон Вазирлар Кабинети раиси Ақилбек Жапаров, Евроосиё иқтисодий комиссияси раҳбари Михаил Мясникович, Евроосиё иқтисодий иттифоқи ишбилармонлар кенгаши раиси Данил Ибраев, тинчлик бўйича Нобел мукофоти лауреати Рае Квон Чунг сўзга чиқди.

Қирғизистон Республикаси Вазирлар Кабинети раҳбари инвестицияларнинг давлат иқтисодиётини ривожлантиришдаги муҳим ролини қайд этди. А.Жапаровнинг сўзларига кўра, давом этаётган саммит йирик инфратузилма ва бошқа иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича янги ташаббуслар қўйиладиган, рақамлаштириш, янги технологиялар, хорижий ва маҳаллий инвестициялар ҳамда бошқа йўналишлар бўйича ҳамкорликни ҳар икки ташқи тармоққа мувозанатли кириш имконини берадиган платформадир.

«Евросиё маконида қўшма инвестиция платформалари ва тўғридан-тўғри инвестиция фондларини бирлаштирувчи тизим сифатида тўғридан-тўғри инвеститсиялар фондини яратиш зарурати бор. Қирғизистон Республикаси бундай жамғармани ташкил этиш ташаббуси билан чиқди, бу борадаги ишлар давом этмоқда», — деди Қирғизистон Вазирлар Кабинети раиси.

Тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори, БМТ Бош котибининг иқлим ўзгариши бўйича собиқ маслаҳатчиси Рае Квон Чунгнинг айтишича, Марказий Осиё давлатлари иқлим ўзгариши билан боғлиқ имкониятларга сармоя киритиб, кейинчалик Европа, Жанубий Корея, Япония ва Хитой каби «яшил» энергия экспорти орқали дунёнинг ҳақиқий марказига айланиши мумкин.

«Бишкек бизнес-форуми ҳам қисқа, ҳам узоқ муддатда инвестицияларни жалб қилиш учун яхши имконият бўлиши мумкин. Иқлим ўзгаришида намоён бўлаётган ва айниқса, Марказий Осиё мамлакатларига кучли таъсир кўрсатаётган экологик инқироз янги сармоя киритиш учун катта имкониятлар очмоқда. Буларнинг барчаси иқтисодий ўсишни, янги иш ўринларини яратишни рағбатлантириши мумкин», — деди Р.Чунг.

Евроосиё иқтисодий комиссияси раҳбари М.Мясникович Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилиши арафасида иштирокчи-давлатлар давлат раҳбарлари иштирокида сармоявий саммит ўтказиш муҳимлигини таъкидлар экан, мазкур форумнинг ўтказилишини инвесторлар ва иштирокчи давлатларнинг бевосита фуқаролари учун фойдали бўлган бир қатор инвестиция лойиҳалари учун бошланғич нуқта эканини қайд этди.

«ЕОИИ фаолиятида Иттифоққа аъзо давлатларнинг ишбилармон доиралари билан биргаликда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш муҳим йўналиш ҳисобланади. Кўриниб турибдики, ушбу саммит ҳақиқатан ҳам ўз самарадорлигини оширишда жуда самарали бўлади. Жаҳон амалиёти шуни кўрсатадики, иқтисодий ўсиш инвестициялар ҳажмининг ўсиши ҳисобига амалга оширилади. Инвестицион фаолият деганда ҳам янги технологиялар, ҳам янги ишлаб чиқариш муносабатлари тушунилади. ЕОИИ ривожининг янги босқичи сармоявий ва инновацион ҳамкорликни мустаҳкамлаш, лойиҳалар интеграцияси билан боғлиқ бўлади», — деди М.Мясникович.

Саммит давомида амалий чора-тадбирлар ва муаммоли масалалар ечимини топишга қаратилган панел муҳокамалари, конференсиялар, давра суҳбатлари, шунингдек, иштирокчи-давлатлар иқтисодиётининг рақобатбардошлик даражасини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Муаллиф: Гулмира Абдрахманова


Сўнгги хабарлар