Қирғизистонда этнокарнавал бўлиб ўтади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform -Қирғизистонда «Иссиқкўл дўстларни жамлайди-2022» ХII халқаро этнокарнавали бошланди, деб хабар беради Kazinform Anadolyга таяниб.

«Иссиқкўл дўстларни жамлайди-2022» ХII халқаро этнокарнавали Қирғизистон Президентининг «2022 йилни тоғ экотизимларини муҳофаза қилиш ва иқлим барқарорлиги йили деб эълон қилиш тўғрисида»ги фармони доирасида ўтказилмоқда.

Этнокарнавалда Қирғизистон, Қозоғистон, Россия ва Ўзбекистондан 500 дан ортиқ болалар иштирок этади.

Бундан кўзланган мақсад Қирғизистон ва МДҲ давлатларининг этник-маданий хусусиятларини ўрганиш, тиклаш ва сақлаш, дўстона алоқаларни ўрнатиш, болаларнинг бадиий, мусиқий, вокал, хореографик маҳоратини оширишдан иборат.

Бишкекда этнокарнавал кортеж билан бошланади. Расмий очилишдан сўнг иштирокчилар Иссиқкўлга йўл олишади.

Этнокарнавал дастуридан Қирғизистон, Қозоғистон, Россия ва Ўзбекистон вакиллари иштирокида мусиқий чиқишлар, хореография, вокал, халқ чолғу асбоблари бўйича маҳорат дарслари ўрин олган.

Тадбир доирасида «Иссиқкўл дўстларни жамлайди – 2022» VII Халқаро болалар ижодиёти танлови бўлиб ўтади.

Тадбир 12 йилдирки, Иссиқкўл соҳилида ўтказилмоқда. Халқаро этнокарнавал 9 ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар ўртасида ижодкорлик, мулоқот ва дўстликни мустаҳкамлаш учун имкониятдир.

Фото: Anadoly


Сўнгги хабарлар