Қирғизистонда дизель ёқилғиси нархи 20 фоизга ошди

None
None
BISHKEK. Кazinform - Қирғизистонда дизель ёқилғиси нархи ҳар ой ошиб бормоқда. Қирғизистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида дизел ёқилғиси нархи 20 фоиздан кўпроққа ошган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Июл ойида мамлакатда дизель ёқилғиси нархи 7,5 фоизга, 2021 йил декабрига нисбатан эса 20 фоиздан кўпроқ қимматлашган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, дизель ёқилғиси нархининг энг катта кўтарилиши жорий йилнинг январ, феврал, март ва июл ойларида содир бўлган. Энг қиммат дизель ёқилғиси мамлакат жанубида Исфана (75,59 сўм ёки литри 0,9 доллар), Боткен (74,7 сўм ёки 0,89 доллар) ва Ўш (72,76 сўм ёки 0,87 доллар) шаҳарларида сотилмоқда.

Қирғизистон Республикаси Иқтисодиёт ва савдо вазири Дониёр Амангелдиевнинг сўзларига кўра, Қирғизистон Республикасида ёқилғи-мойлаш материаллари нархининг ошиши Россия рублининг 38 фоизгача мустаҳкамланиши билан боғлиқ. Қирғизистон нефть маҳсулотларининг асосий қисмини Россия Федерациясидан импорт қилади. Июл ойидан Қирғизистон ва Россия тўлиқ рублда ҳисоб-китобларга ўтди, бунинг натижасида ёқилғи нархининг миллий валютага қайта ҳисобланиши нархларнинг ошишига сабаб бўлди.

Ёқилғи-мойлаш материаллари нархининг кескин кўтарилишининг олдини олиш мақсадида Қирғизистон ҳукумати мамлакатнинг икки йирик нефть трейдерига бензин, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газ сотиб олиш учун қўшимча кредит маблағлари ажратиш чораларини кўрди.

Муаллиф: Гулмира Абдрахманова

Сўнгги хабарлар