Қирғизистонда давлат тили куни нишонланмоқда

None
BISHKEK. Кazinform – Бугун Қирғизистонда давлат тили куни нишонланмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.

1989 йил 23 сентябрда Қирғизистон ССР Олий Кенгаши «Қирғизистон ССР давлат тили тўғрисида»ги қонунни қабул қилганидан бери ҳар йили давлат тили куни нишонланади. Қирғизистонда давлат тили билан бир қаторда рус тили ҳам расмий тил сифатида кенг қўлланилади.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ, республикада яшовчи бошқа миллатлар тилларининг эркин ривожланиши таъминланган. Қирғиз Республикаси ҳудудида давлат тилининг қўлланилиши бошқа тилларнинг қўлланилишига тўсқинлик қилмайди.

Айни пайтда мамлакатда 5 миллиондан ортиқ киши қирғиз тилида сўзлашади.

Фото: ktrk.kg

Муаллиф: Гулмира Абдрахманова

Сўнгги хабарлар