Қирғизистонда CОVID-19 га қарши бустер дозали эмлаш кампанияси бошланди

None
BISHKEK. Кazinform - Грипп, ЎРВИ ва COVID-19 мавсумининг эпидемиологик кучайиши муносабати билан Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолини бустер дозалар билан эмлаш суръатларини кучайтирмоқда, деб хабар қилади Кazinform мухбири Қирғизистон Республикасининг Коронавирусга қарши кураш бўйича Республика оператив штабига таяниб.

Эмлашнинг тўлиқ курсини (1,2 доза) тугатган барча фуқаролар бустер доза билан эмланиши мумкин. Агентлик маълумотларига кўра, Sinopharm ва Pfizer вакциналари етарли миқдорда мавжуд.

Аввалроқ, 15 сентябрдан мамлакатда 60 ёшдан ошган катталар ҳамда сурункали хасталикка чалинган беморларга тавсия этиладиган коронавирусга қарши вакцинанинг тўртинчи дозаси билан эмлаш бошлангани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.

Қирғизистонда пандемия бошланганидан бери жами 206 160 (мамлакат аҳолисининг 3%) коронавирус инфекцияси юқтириш ҳолати қайд этилган. Республика бўйича 1 341 385 нафар (19,8 фоиз) эмлашнинг тўлиқ курсини тамомлаган, 1 603 764 нафар (23,7 фоиз) бир доза олган.

Муаллиф: Гулмира Абдрахманова


Сўнгги хабарлар