Қирғизистонда COVID-19 билан касалланганлар сони ортиб бормоқда

None
None
BISHKEK. Кazinform – Қирғизистонда коронавирус билан касалланганлар сони ортиб бормоқда, дея хабар беради Кazinform мухбири мамлакатнинг коронавирусга қарши кураш бўйича фавқулодда штабига таяниб.

Қирғизистон Республикаси Касалликларнинг олдини олиш ва давлат санитария-эпидемиология назорати департаменти маълумотларига кўра, бир ҳафта ичида мамлакатда 48 та коронавирус ҳолати қайд этилган. Бу ўтган ҳафтага нисбатан 19 кишига кўпдир. Улардан 9 таси Россия, Туркия, Ўзбекистон, АҚШ давлатларидан келганларда аниқланган. 3 нафар бемор шифохонада, аҳволи ўртача оғир.

Расмийларнинг эслатишича, ўзингизни ва яқинларингизни CОVID-19 дан ҳимоя қилишнинг энг ишончли ва самарали усули бу эмлашдир.

Пандемия бошланганидан бери Қирғизистонда 201 минг 101 ҳолат қайд этилган. Мамлакатда 1 322 098 киши эмлашнинг тўлиқ курсини тамомлаган, 1 571 858 киши биринчи дозани олган.


Муаллиф: Гулмира Абдрахманова

Фото: pixabay.cоm


Сўнгги хабарлар