Қирғизистонда 9 ёшли қозоғистонлик қўшиқчи ғолиб бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – 9 ёшли қозоғистонлик қўшиқчи Нуржайна Таубалди Қирғизистонда ўтказилган «КGтаи» санъат фестивалида ғолиб чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Арқалиқ шаҳар маданият бўлимидан маълум қилишларича, бир неча давлатдан санъаткорлар иштирок этган танловда Нуржайна «Вокал» йўналишида 1-ўринни қўлга киритди.

Нуржайна Таубалди Аркалиқ шаҳрида туғилган. Бугунги кунда у шаҳар маданият маркази ёнида ташкил этилган «Инжу-Маржан» гуруҳи аъзоси. Кичкина ижодкор бунга қадар ҳам халқаро ва республика танловларида қатнашиб, совринли ўринларни қўлга киритган. Ўтган йили «Олтин микрафон – 2021» халқаро болалар қўшиқ танловида учинчи ўринни қўлга киритди.



Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 12 ёшли Алинур Хамзин «Славян бозори – 2022» халқаро болалар мусиқа танловида совриндор бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар