Қирғизистонда 111 хусусий клиника ёпилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қирғизистонда лицензиялаш талабларига жавоб бермайдиган 111 та хусусий клиникалар ёпилади, дейилади Қирғизистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматида. Бу ҳақда Kazinform Кабар ахборот агентлигига таяниб хабар беради.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 6 апрель куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан хусусий тиббиёт ташкилотларининг лицензиялаш талабларига мувофиқлигини текшириш бўйича комиссия тузилган. Мамлакатда жами 370 та клиника/кабинет текширилди.

Натижада тиббий хизмат кўрсатиш учун махсус лицензияга эга бўлмаган ёки фаолияти лицензия талабларига жавоб бермайдиган муассасаларни ёпиш бўйича 111 та акт тузилди.

Инфекцион назорат стандартларига риоя қилмагани учун 148 та хусусий клиника/кабинетга санитария-эпидемиология буйруғи ва жарима солинади. Давлат санитария-эпидемиология назорати марказларига чора-тадбирлар бўйича кўрсатмалар юборилди.

Сўнгги хабарлар