Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги давлат чегарасини делимитация қилиш якунланди

Фото:
BISHKEK. Кazinform - Қирғизистон Ўзбекистон билан давлат чегарасини делимитация қилиш жараёнини якунлади, деб хабар беради Кazinform мухбири Қирғизистон Республикаси Президенти матбуот хизматига таяниб.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи чоғида икки давлат раҳбарлари Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегараси тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги ёрлиқларни алмашдилар ва шу орқали чегара масалаларига чек қўйишди.

Қайд этилишича, Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида ҳеч қандай сиёсий қарама-қаршилик йўқ, расмийлар мулоқотга ва чегара масалалари бўйича ўзаро мақбул ечимларни излашга тайёр эканликларини намойиш этган.

Аввалроқ Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасининг 302,29 километр узунликдаги алоҳида участкалари тўғрисидаги битим ратификация қилингани ҳақида хабар берилган эди.

Фото: yuz.uz

Муаллиф: Гулмира Абдирахманова

Сўнгги хабарлар