+7 (701) 759 90 19
USD 405.69 EUR 455.51
RUB 5.72 CNY 57.42
Янгиликлар

Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасидаги можаро муҳокама қилинди

1 Июнь 17:01
Баҳам кўринг:
Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасидаги можаро муҳокама қилинди

BISHKEK. Kabar-Kazinform – Қирғизистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Қубатбек Боронов Баткен вилоятидаги Чечме-Автодорожний назорат-ўтказиш пунктида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов билан учрашди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукуматига таяниб Кабар агентлиги хабар берди.

Ўхшаш янгиликлар
«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилиши тезлаштирилади Қозоғистоннинг бош экологи сув масалаларини муҳокама қилиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди Ўзбекистоннинг Ипотека-банки кредит фоизларини туширди

Учрашув чоғида бир кун олдин икки мамлакатнинг чегарадош қишлоқлари аҳолиси ўртасида юз берган можаро муҳокама қилинди.

Томонлар давлат чегарасининг қирғиз-ўзбек қисмида содир бўлган воқеадан афсусда бўлиб, вазиятни ўнглаш, унинг авж олишига йўл қўймаслик ва чегара ҳудудларидаги кескинликни юмшатиш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўриш лозимлигини қайд этишган.

Кубатбек Боронов ва Абдулла Арипов икки томонлама ҳамкорлик ва бошқа долзарб масалалар юзасидан фикр алмашди.

Учрашув натижасида томонлар биргаликда тергов тадбирларини ўтказишга ва айбдорларни жавобгарликка тортишга келишиб олди.
Фото: Кабар

Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив