Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасида рўй берган зилзила қуввати 6 баллни ташкил қилган

None
None
BISHKEK. Kazinform – 6 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 13:38да Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасида 6,0 балли зилзила содир бўлди, деб хабар беради Kazinform Кабар агентлигига асосланиб.

Қирғизистон Республикаси Фанлар академиясининг Сейсмология институти маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида, Пулгон қишлоғидан 8 км шимоли-шарқда, Қадамжай қишлоғидан 10 км шимоли-шарқда, Интимак қишлоғидан 10 км жануби-шарқда ва Ўшдан 95 км жануби-ғарбда жойлашган.

Агентлик хабарига кўра, зилзила кучи Қирғизистоннинг:

Қадамжай, Пулгон, Интимак қишлоқларида - тахминан 6 балл;

Жиделик, Котир-Булоқ, Алға, Шуран, Марказ, Қора-Добе, Уш-Қўрғон, Қизил-Булоқ, Котормо, Тамаша, Орозбеково, Қизил Қия қишлоқларида - 5 балл;

Карвон, Найман, Бор-Баш, Кожо-Орик, Қизил-Булоқ, Беш-Буркан, Валакиш, Чаувай, Қора-Джигач, Майдан, Кароол, Қора-Шўра, Гайрат, Қулду, Айдаркен, Жана-Қўрғон, Ормаш, Сур, Қизил-Қўрғон, Отукчи, Сари-Утек, Қора-Тумсиқ, Жана-Жр, Қирғиз-Киштак - 4 балл;

Бакен шаҳрида, Базар-Баши, Бужум, Ноокат, Фрунзе, Жана-Ноокат, Араван қишлоқларида тахминан 4 балл;

Ўш шаҳрида - 3 балл атрофида сезилган.

Сўнгги хабарлар