Қирғизистон ва Тожикистон президентлари чегарадаги можарони муҳокама қилишди

None
SAMARQAND. Kazinform - Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Қирғизистон ва Тожикистон президентлари қирғиз-тожик чегарасидаги вазият юзасидан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Садир Жапаров ва Имомали Раҳмон тегишли тузилмаларга ўт очишни тўхтатиш, куч ва воситаларни тўқнашув чизиғидан олиб чиқиш бўйича кўрсатмалар беришга келишиб олди. Икки давлат махсус хизматлари раҳбарлари жойида иш олиб боради, ҳодисанинг ҳолатлари ва сабабларини ўрганиш бўйича комиссия тузилди.

Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Қирғизистон ва Тожикистон ҳукуматлараро комиссияси ишини тезлаштириш бўйича келишувга эришилди.

Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида можаро 14 сентябр, чоршанба куни бошланган. Қирғизистон чегара хизмати тожик ҳарбийларини қўшма чегаранинг белгиланмаган қисмида позицияларни эгаллаб олганликда айблади. Тожикистон томони ўз аскарлари ҳеч қандай сабабсиз ўққа тутилганини даъво қилмоқда.

Муаллиф: Жанибек Мадибеков

Сўнгги хабарлар