Қирғизистон ва Тожикистон қуролли можарони ҳал қилиш тўғрисида баёнот имзоладилар

None
None
BISHKEK-DUSHANBE. KABAR – KHOVAR – Kazinform – Қирғизистон ва Тожикистон Боткен ва Сўғд вилоятларининг чегара ҳудудларида қуролли можарони ҳал қилиш тўғрисида баённома имзоладилар, деб хабар беради Kazinform Кабар агентлигига асосланиб.

Баёнотда айтилишича:

«Қирғизистон ва Тожикистон ҳукуматлари ташаббуси билан тузилган, Қирғизистон Республикаси ва Тожикистон Республикасининг чегараолди ҳудудларида 29 апрел куни рўй берган қуролли можарони тартибга солиш бўйича комиссия воқев сабаблари ва оқибатларини муҳокама қилди.

Натижада ўзаро келишувга эришилди шу ҳақдаким:

қуролли тўқнашувни тугатиш,

ходимларни ва ҳарбий техникани доимий жойлашиш жойларига олиб чиқиш;

кескинликнинг кучайиб кетишининг олдини олиш учун чоралар кўриш,

режалаштирилган тадбирларни тўлиқ амалга ошириш учун икки мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва ижро этувчи мансабдор шахслари орасидан қўшма ишчи гуруҳ тузиш;

икки дўст халқ ва давлат манфаатлари йўлида самарали музокаралар жараёни учун тегишли барқарорлаштирувчи шароитларни яратиш.

Қирғизистон Республикаси делегацияси номидан О.Суваналиев, Тожикистон Республикаси томонидан С.Ятимов ушбу қўшма баёнотни имзоланди».

«Ховар» агентлиги хабар қилганидек, Тожикистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ҳукуматлари ташаббуси билан Тожикистон Республикаси ва Қирғизистон Республикасининг чегараолди ҳудудларида қуролли можарони ҳал қилиш учун ташкил этилган комиссиялар учрашуви бўлиб ўтди.

Комиссиялар 2021 йил 29 апрель кунги воқеа сабаблари ва оқибатларини муҳокама қилди, қуролли можарони тўхтатиш, таркиби ва ҳарбий техникасини доимий жойлашиш жойларига етказиш, зиддиятларнинг кучайиб кетишига йщл қўймаслик чораларини кўриш, қўшма тузиш, режалаштирилган тадбирларни тўлиқ амалга ошириш ва икки дўст халқлар ва давлатлар манфаатлари йўлида самарали музокаралар жараёни учун тегишли барқарорлаштирувчи шарт-шароитларни яратиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш тўғрисида ўзаро келишувга эришди.

Сўнгги хабарлар