Қирғизистон Туркияга икки давлат фуқароларига ички паспорт билан ҳаракатланиш имкониятини беришни таклиф қилди

None
None
BISHKEK. Kabar - Kazinform – Қирғизистон Туркияга икки давлат фуқароларига ички паспорт билан ҳаракатланиш имкониятини беришни таклифи билан чиқди, деб хабар беради Kazinform Кабар агентлигига таяниб.

Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилишича, Қирғизистон Республикасининг Туркиядаги элчиси Кубаничбек Омуралиев Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Явуз Селим Киран билан учрашган.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан, Қирғизистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, Қирғизистон томони икки давлат фуқароларига ушбу давлатларга ички паспорт (шахсни тасдиқловчи ҳужжат) билан кириш имкониятини бериш таклифини билдирган.

Сўнгги хабарлар