Қирғизистон-Тожикистон чегарасида отишмалар тўхтатилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги вазият нисбатан барқарорлашди, деб хабар беради Kazinform.

«Кабар» агентлигининг хабар қилишича, Қирғизистоннинг Боткен вилоятида жойлашган чегара бўлинмалари кучайтирилган режимда хизмат қилмоқда. Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги ўтказиш пунктлари штат режимида ишлаб турибди.

Тожикистон ва Қирғизистон республикалари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг бирлашган тергов гуруҳи отишмаларнинг сабаби ва жорий вазиятни аниқлаш мақсадида тергов олиб боради.

Қирғиз Республикаси давлат чегара хизматининг маълум қилишича,10 январга ўтар кечаси 00:40да Боткен вилояти, Боткен тумани Жака-Орук ерида номаълум кимсалар Боткенга бораётган қирғизистонлик машинага тош отган. Улар Тожикистон ҳудудига яширинган. Машинадаги Қирғизистон фуқаролари жабрланган. Тахминан бир соатлардан сўнг Тожикистоннинг Кочо-Карын аҳоли пунктидаги фуқаролар Боткендан Кўк-Тош овулига бораётган бошқа Қирғизистон фуқаросига тегишли автомобильга ҳам тош отган.

Тахминан 2:40ларда Тожикистон фуқаролари Дахма ерида Қирғизистон фуқаросининг уйини тош бўрон қилган. Чегарачилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Қирғизистон фуқаросининг уйига бораётганда уларга Тожикистон томонидан кичик калибрли ов милтиғидан ўқ узилган.

Тожикистон ДМХҲ Чегара қўшинлари матбуот марказига ҳавола қилиб «Ховар» ахборот агентлиги маълум қилишича, 2020 йил 9 январь куни кечқурун Боткен тумани Ақсай овул кенгашининг Кўктош овулида яшовчи бир гуруҳ одам ов қуроли билан қуролланиб, Қирғизистон фуқароси Абдуллаев Султанбек Исмаилович уйи атрофида тўпланиб, Исфара шаҳри Чоркух қишлоқ совети Сомониён қишлоғи йўлида Тожикистон фуқароларининг ўтишига тўсқинлик қилган.

Тахминан 21:30ларда улар Хўжа Аъло қишлоғида яшовчи Азамов Зафарга тегишли «Мерседес-Бенц» енгил автомобилини тош бўрон қилиб, ойнасини синдирган.

Хўжа Аъло қишлоғи одамлари ҳам бунга жавобан Қирғизистон фуқаросининг автомашинасига тош отган.


Сўнгги хабарлар