Қирғизистон томони Қозоғистонга сув бермаслиги хавфи йўқ – Экология вазири

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Серикқали Брекешев Ҳукумат йиғилишидан кейинги матбуот анжуманида Қирғизистондан келаётган сув ҳажми ўзгармаслигини маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Қирғизистон томони депутатлари чегарадаги савдо тартибга солинмаса, Қозоғистонга тегишли сувни камайтириш масаласини кўтарганлари айтилади. Ҳақиқатан ҳам шундай хавф борми? - деб сўради ОАВ вакили вазирдан.

Вазирнинг сўзларига кўра, бундай масала расман кун тартибига киритилмаган.

«Қирғизистон Республикасига сув ресурслари масаласида қарамлик масаласига келсак, у ерда ҳақиқий қарамлик бор. Биз асосан Қирғизистондаги Тоқтағул сув омбори сувига қараммиз. Қирғизистон билан келишув бор. Улар бизга бериши керак бўлган сув миқдорида ҳеч қандай таваккал ёки хавфни кўрмаяпмиз. Қирғизистон сув бермаслиги ҳақида бизда маълумот йўқ», - деди у.

Шунингдек, вазир шу ойнинг 20-куни Тараз шаҳрида Шу ва Талас дарёлари бўйидаги сув хўжалиги иншоотлари бўйича йиғилиш бўлиб ўтганини эслатди.

«Жамбил вилоятида сув таъминоти муаммоси ана шу дарёларга боғлиқ. У ерда мутахассисларимиз қирғизистонлик ҳамкасблар билан учрашди. Аниқ келишувлар мавжуд. Шу боис Қирғизистон томонидан сув олмаслигимиз хавфи йўқ», — деди Сериққали Брекешев.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар