Қирғизистон ташқи ишлар вазири Қозоғистонга ташриф буюрди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди Нур-Султанга амалий ташриф билан келган Қирғиз Республикаси Ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев билан музокаралар ўтказди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон ТИВ матбуот хизматига таяниб.

Учрашув давомида томонлар савдо-иқтисодий, сармоявий, транзит, транспорт ва маданий-гуманитар соҳалардаги Қозоғистон-Қирғизистон ҳамкорлиги тўғрисида фикр алмашдилар. Энг юқори ва юқори даражаларда эришилган аввалги келишувларга содиқлик яна бир бор тасдиқланди.

Ташқи ишлар вазирлари 1997 йил 8 апрельдаги абадий дўстлик шартномалари ва 2003 йил 25 декабрдаги Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома руҳида икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидладилар.

Музокаралар давомида М.Тлеуберди Қирғизистондаги қозоқ корхоналарига қилинган ҳужумлардан чуқур хавотирдалигини билдирди ва Қирғизистон томонини Қозоғистон фуқаролари ва компаниялари қонунийлиги ва хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўришга чақирди.

Вазирлар халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни муҳокама қилдилар. Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришда ижобий динамикани сақлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Ташқи ишлар вазирлари COVID-19 глобал пандемиясига қарши қўшма жавоб бериш бўйича ҳамкорлик бўйича ишларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Сўнгги хабарлар