Қирғизистон таълим вазири 110 минг доллар пора олганликда гумонланиб ҳибсга олинди

None
BISHKEK. Kazinform - Қирғизистон таълим ва фан вазири Алмазбек Бейшеналиев пора олаётган вақтида қўлга олинди, дея хабар бермоқда Kazinform «Кабар» агентлигига таяниб.

Вазир йирик миқдорда пора олиш факти бўйича тергов қилинаётган жиноят иши доирасида қўлга олинди.

«Маҳаллий олий таълим муассасаларига хорижлик талабаларни ўқишга қабул қилиш чоғида катта миқдордаги (110 минг АҚШ доллари) пора олиш факти текширилмоқда», — дейилади хабарда.




Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, жиноят иши бўйича кейинчалик, тергов натижаларига кўра батафсил маълумот берилади.

Фото: gainfactchecker.org

Сўнгги хабарлар