Қирғизистон суди Алмазбек Атамбаевни оқлади
28 Июнь 23:30

Қирғизистон суди Алмазбек Атамбаевни оқлади

BISHKEK. Кazinform - Суд 2020 йил октябр ойида тартибсизликларни ташкил этишда жиноят таркиби йўқлиги сабабли барча айбланувчиларни оқлади. Бундай қарор бугун Бишкекнинг Первомайский туман суди йиғилишида қабул қилинди, дея хабар беради Кazinform «Кабар»га таяниб.

Аввалроқ давлат айбловчиси ўз айбига иқрор бўлишни сўраган эди. Президент маъмуриятининг собиқ раҳбари Фарид Ниязов суд залида ҳибсдан озод этилди. Собиқ президент Алмазбек Атамбаев тартибни бузгани учун суд залидан чиқариб юборилди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 5-6 октябр кунлари мамлакат пойтахтида парламент сайлови натижалари сохталаштирилганига қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтган эди. Бунинг ортидан тартибсизликлар келиб чиқиб, тинч аҳолига зарар етказди. Бир қатор судланган сиёсатчилар колониялардан озод қилинди. Улар орасида собиқ президент Алмазбек Атамбаев ҳам бор. У Азиз Батукаевни ноқонуний равишда озод қилгани учун 11 йилга озодликдан маҳрум этилган. Ўшанда 2020 йил октябр ойида Алмазбек Атамбаев, президент маъмуриятининг собиқ раҳбари Фарид Ниязов, МХҚ собиқ ходими Канат Сағимбаев, ИИВ раһбарининг собиқ ўринбосари Курсан Асанов, фаол Темирлан Султанбеков ва сиёсатчи Жениш Молдокматов тартибсизликларда айбланиб ҳибсга олинган эди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив