Қирғизистон ССВ қирғиз-тожик чегарасидаги тўқнашувда 13 киши ҳалок бўлганини маълум қилди

None
None
BISHKEK. KABAR - Kazinform - 30 апрел куни соат 07:50 ҳолатига кўра, қирғиз-тожик чегарасидаги воқеадан жабрланганларнинг умумий сони 134 кишини ташкил қилди. Бу ҳақда Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди, деб хабар беради Kazinform «Кабар» агентлигига асосланиб.

Идора маълумотларига кўра, шундан 13 нафари ҳалок бўлган.

Бундан ташқари, 25 нафари махсус самолётда Боткендан Бишкекка олиб кетилган ва Бишкек Травматология ва Ортопедия илмий маркази, Миллий касалхонаси ва Миллий жарроҳлик марказига ётқизилган. Икки нафарининг аҳволи оғир, қолганлари ўртача ва нисбатан қониқарли деб баҳоланмоқда.


Сўнгги хабарлар