Қирғизистон сармоя киритиш учун чет элликларга узоқ муддатли виза тақдим этади

None
BISHKEK. Кazinform – Хорижий фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга Қирғизистон иқтисодиётига киритган сармоялари учун узоқ муддатли визалар берилади, дея хабар беради Кazinform Қирғизистон Жогорку Кенеши сайтига таяниб.

Қирғизистон Республикасининг «Ташқи миграция тўғрисида»ги қонунига тегишли ўзгартиришлар мамлакат парламентининг уч ўқишида қабул қилинди.

Ўзгартиришлар Қирғизистонга камида 20 миллион сом (230 минг АҚШ доллари) сармоя киритган хорижий инвесторлар учун 10 йиллик виза, мамлакат иқтисодиётига камида 10 миллион сом (115 минг АҚШ доллари) ҳисса қўшганлар учун эса беш йиллик визаларни назарда тутади.

Шу пайтгача 10 миллион сомдан ортиқ маблағ киритган фуқаролиги бўлмаган шахслар ёки чет эл фуқаролари уч йил муддатга инвестиция визасини олган эди.


Сўнгги хабарлар